UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  1 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  1 09:23"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди  1 08:54"Олимпик" собиқ бош мураббийи "Бухоро"да иш бошлайди  1 08:25Хуршид Ғиёсов: “Кучлик амбицияга эга клуб сафида тўп суриш мен учун шараф”  4 07:55Пролига дебютанти бир қатор тажрибали футболчилар билан шартнома имзолади  7 07:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  25 02:49А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  0 01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  2 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  5 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0

Кения олимпия терма жамоаси 21 март куни юртимизга етиб келади Янгиликлар

Кения олимпия терма жамоаси 21 март куни юртимизга етиб келади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ва 26 март кунлари водийда Кения олимпия терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Кениялик футболчилар 21 март куни тонгда соат 07:30да Истамбул орқали Тошкентга учиб келишади. Тошкент Халқаро аэропортида кениялик футболчиларни кутиб олиш маросими ўтказилади. Юртимиздаги барча ОАВ ходимлари ушбу маросимда иштирок этишлари мумкин. 21 кунининг ўзидаёқ африкалик футболчилар Андижонга йўл олишади.

23 март куни Андижондаги “Баркамол авлод” стадионида, 26 март куни эса Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон ОТЖ — Кения ОТЖ ўртасида ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Кенияга қарши ўртоқлик ўйинлари учун таркибга жалб қилинган футболчилар рўйхати эълон қилинганди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 20-21 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказади. Кейин эса Фарғонага йўл олади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика