Кахи Махарадзе: "Фақатгина битта хато қилдик"

Mirjalol Normatov
4 сен 2022
Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" сардори Кахи Махарадзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйинда фақатгина битта стандартдан кейин катта хатога йўл қўйдик. Ўйинда ёмон ҳаракат қилганимиз йўқ. Нима ҳам дердим. "Насаф"ни ярим финалга чиққани билан табриклайман. Ўйинни кўриб, тахлил қилишимиз керак.

- Бош мураббийнинг ўзгаргани жамоада сезиляптими?

- Ҳа, Денис Владимировичда бошқача услуб, Сервер Решатовичда бошқача. Кўрамиз, вақт барчасини очиб беради. 

- Сервер Жепаров билан қандай ўйин услубида ўйнашни кутяпсиз?

- Ҳужумкор ўйнаймиз. Бизда бошқа вариант йўқ.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia