Каванининг 200 минг евро турадиган машинаси олиб қочилди
16 май 2019 13:30
Янгиликлар
Каванининг 200 минг евро турадиган машинаси олиб қочилди
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Каванининг Range Rover Autobiography машинаси олиб қочилди.
Унинг нархи деярли 200 минг еврони ташкил қилади. Воқеа Парижнинг Нейи-сюр-Сен ҳудудида содир бўлган.
ОАВнинг хабарига кўра, полиция машинани топган ва Каванига қайтарган. Ўғрилар машинани мамлакатдан олиб чиқиб кетишмоқчи бўлишган. Жиноятчилар қўлга олинган.
Кавани жорий мавсумда ПСЖ сафида 31 та ўйин ўтказиб, 22 та гол ва 8 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 32 ёшли уругвайлик Париж клубига 2013 йилда келиб қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар