"Каттақўрғон" ўз етакчиларини жамоада сақлаб қолди
03 мар 07:50
Янгиликлар
"Каттақўрғон" ўз етакчиларини жамоада сақлаб қолди
"Каттақўрғон" Про лигага тайёргарлик жараёнини пойтахтда давом эттирмоқда.
Клуб раҳбарияти 4 нафар футболчи билан меҳнат шартномасини узайтиришга қарор қилди.
"Жамоамиз сардори Анваржон Файзуллаев, Аслиддин Турсунпўлатов, Сайёдбек Давронов ҳамда Азизбек Аҳмедовлар билан ҳамкорлик давом этадиган бўлди. Мазкур футболчилар билан 2026-йилги мавсум якунига қадар мўлжалланган келишув имзоланган.
Маълумот учун, Сайёдбек Давронов Биринчи лиганинг ўтган мавсумида 16 гол билан тўпурарлар пойгасида 3-ўринни эгалаган бўлса, Аслиддин Турсунпўлатов 15 та голли узатма билан энг яхши ассистентлар қаторида эътироф этилган эди", - дейилади клуб матбуот хизмати тақдим этган хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар