UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  3 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  41 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

IMHO: Катанецга академияларни ҳам кўрсатиш керак! Янгиликлар

IMHO: Катанецга академияларни ҳам кўрсатиш керак!

18 августдан 19 августга ўтар кечаси Сречко Катанец Ўзбекистонга етиб келди.

У келганиданоқ футболимиз кишилари билан "Бунёдкор" ва "ЖАР" стадионларини бориб кўрди. Мутахассис Миллий Олимпия қўмитасида ҳам бўлди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Катанец ўша куниёқ "Пахтакор" — "Турон" учрашувининг 1-бўлимини, кейин эса АГМК — "Нефтчи" ўйинининг 2-бўлимини томоша қилди

Фото: ЎФА матбуот хизмати

ЎФА хабарига кўра, мураббий "Олимпик" жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе билан юртимиз футболи ҳамда ўзбекистонлик футболчиларнинг потенциали хусусида суҳбатлашди ва келажакда ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишиб олди.

20 август куни Равшан Ҳайдаров Катанецнинг икки ёрдамчиси билан Жиззахга ташриф буюрди ва "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашувини кузатди. Словениялик мураббийнинг ўзи эса шу куни "Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўйинида бўлди.

Яқин орада унинг мураббийлар штаби ҳам эълон қилинса керак. 

Шахсан ўзим хориждан келган мутахассиснинг фикрлари билан қизиқаман. У Катанец бўладими, Купер бўладими, Арвеладземи — уларнинг футбол ҳақидаги тушунчасини ўргангим келади, кези келанда маслаҳат беришларини хоҳлайман. Сречко Катанец бугун майдонларни кўряпти, унга буларни кўрсатишяпти. Ҳали у кўп бора стадионларга ташриф буюриб, футболчиларни кузатса ҳам керак.

Шу ўринда жаноб Катанецга мамлакатдаги академияларни ҳам кўрсатишларини хоҳлаб қолардим. Баъзи вилоятларда академияларнинг майдонлари йўқлиги-ю, борларини ҳам ҳолатини словениялик мураббий кўрсин, тасаввурга эга бўлсин, айтадиганлари бўлса маслаҳатлари билан ўртоқлашсин. 

ЎФA ҳудудий ассоциациялар бўлими раҳбари Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялари ҳақида фикр билдирган эди. Марҳамат, мана бу ерда вилоятлардаги академиялар ҳолати ҳақида билиб олиш мумкин.

Тошкент шаҳри ҳамда Жиззахда битта, Самарқанд ва Қашқадарёда умуман майдон йўқ — Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялардаги ҳолат ва майдонлар ҳақида

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика