Каррагер: "Сити" кучли, бироқ "Реал"га қарши ўйнаш жуда қийин"
16 май 2023 20:51
Янгиликлар
Каррагер: "Сити" кучли, бироқ "Реал"га қарши ўйнаш жуда қийин"
"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагернинг фикрига кўра, мавсумнинг сўнгги қисмидаги ўйинларда "Манчестер Сити" унчалик қийналмайди.
"Улар қолган ўйинларда қийналмайдигандек туюлмоқда. "Эвертон"га қарши ўйин "Сити" учун қийин ўтади деб ўйлагандим. Чунки жамоа "Реал"га қарши ўйинлар ўртасида турган ва ҳолат қийин эди. Гвардиола бир қанча футболчиларга дам берса керак дея тахмин қилгандим. Лекин у ундай қилмади.
Табиийки, "Реал"га қарши ўйнаш жуда қийин. Улар Карло Анчелотти жамоасидан яхши ўйин кўрсатишмоқда. Эртага жамоа мағлуб бўлса ҳам, уларда муаммо кўрмаяпман", - деди Каррагер.
"Манчестер Сити" - "Реал" жавоб учрашуви 17 май оқшомида бўлиб ўтади. Дастлабки баҳсда томонлар 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар