UZ

Сўнгги янгиликлар

13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  3 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  2 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  37 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистонга қарши энг қийин баҳс Теҳронда бўлган" Янгиликлар

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистонга қарши энг қийин баҳс Теҳронда бўлган"

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Карлуш Кейруш иштирок этди.
"Иккала жамоа учун жуда қийин кечди. Бугун биз ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик. Ўзбекистон асосан ўз ярим майдонида тўпни эгаллаб турди ва тўпни ҳужум чизиғига узатиб беришга уринди. Гол урдик ғалабага эришдик", - дейди Кейруш.

- Азмун, Жаҳонбахш ва Дежага каби футболчилар нима учун асосий таркибда майдонга тушишмади?
- Улар илк дақиқадан ўйнашга тайёр эдилар. Шунчаки тактик қарор эди. Азмун ҳам, Жаҳонбахш ҳам захирадан ўйинга тушиб яхши ҳаракат қилишди.

- Эрон ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнади. Ўзбекистон эса аксинча, дарвоза томон биронта аниқ зарба бера олмади. Рақибдан бунчалик кучсиз ўйин кутганмидингиз?
- Ўзбекистоннинг бундай ўйнашида Эроннинг хиссаси катта бўлди. Мен Сурия ва Қатар билан ўйинларни кўриб Ўзбекистонни ўрганиб чиққан эдим. Бугун рақибга зарба беришга имкон бермадик ва ғалабага эришдик. Эрон терма жамоаси футболчиларини табриклайман. Шу жумладан Ўзбекистон терма жамоасига ҳам раҳмат айтаман. Улар ҳам мухлисларга ғалаба тақдим этишга уринишди.

- Жаноб Кейруш, сиз Ўзбекистонни уч марта Эрон бош мураббийи сифатида рақиб бўлгансиз. Қайси ўйин сиз учун оғир ўтган?
- Энг қийини Теҳронда ўтган баҳс бўлган. Ўша ўйинда биз ютқазиб қўйган эдик. Бугунги ғалаба ёқимли, лекин саралаш баҳсларидаги олишимиз керак бўлган 30 очконинг атига 3тасини олдик холос. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Ўзбекистон ҳисобида ҳам 6 очко бор. Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари Тошкентда битта хато қилишса Ўзбекистон уларни жазолайди. Бунга ишонаман.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика