Карлуш Кейруш: "Бешта турдан сўнг гуруҳда пешқадаммиз"

Narzulla Saydullayev
16 ноя 2016, 08:17
Сурия - Эрон (0:0) учрашувидан сўнг эронликлар устози Карлуш Кейруш ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Шунчаки майдонга тушган ҳар бир футболчим билан фахрланаман. Улар учрашув охиригача курашишди. Футбол ўйнаш учун шароит жуда ёмон эди.

Биз дастлабки беш учрашувдан сўнг гуруҳда биринчи ўриндамиз. Олдинда яна бешта ўйин бор. Ҳали кўп меҳнат қилиш керак. Ҳамон гол ўтказмаяпмиз, буни давом эттириш учун бор кучимизни ишга соламиз. Энди навбатдаги баҳс ҳақида ўйлаймиз", - дейди Кейруш ОФК расмий сайтига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia