UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  10 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Карлос Гонсаллес: "Ўзбекистон сафидаги индивидуал кучли футболчилар натижани таъминламоқда" Янгиликлар

Карлос Гонсаллес: "Ўзбекистон сафидаги индивидуал кучли футболчилар натижани таъминламоқда"

23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган 3-тур доирасидаги Кувайт - Ўзбекистон (1:5) учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувдан сўнг Кувайт U-23 терма жамоаси бош мураббийи Карлос Гонсаллес фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бугунги учрашуви қийин ўтиши аниқ эди. Олдинги ўйинларда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилгандик. Шу боис бугун футболчиларни ғалаба руҳида майдонга  тушириш осон бўлмади. Қайсидир маънода бўшашган бўлишимиз ҳам мумкин. Ҳар қандай терма жамоа ўз майдонида кучли ўйин кўрсатади. Қолаверса таркибдаги йўқотишлар ҳам ўз сўзини айтди. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ўхшамади. Иккинчи бўлимда эса футболчилар қўлдан келганча ҳаракат қилишди",- дейди Карлос Гонсаллес. 


- Кувайт футболига сўнгги йилларда катта пуллар эвазига яхши савиядаги легионерлар таклиф қилинмоқда. Бу ёшларнинг ўсиши учун қай даражада фойдали бўляпти?

- Сиз тўғри айтдингиз. Ёш футболчилар маҳаллий тажрибали футболчилардан ўрганиши керак. Лекин қачонки улар бирга майдонда ўйнаса. Таркибимиздаги футболчиларнинг кўплари асосий таркибда кўп майдонга тушмайди. Шу боис ўйин амалиёти камроқ. 

- Ўзбекистон олимпия терма жамоасини ўзингиз учун қандай кашф қилдингиз? Чунки кейинги йил ҳам мусобақада иштирок этиш учун бу ерга келасизлар ва Ўзбекистон билан тўқнаш келишинглар мумкин...

- Чиндан ҳам саралаш баҳсларини ёмон ўтказмадик. Афсуски охирги ўйинда мағлубиятга учрадик. Ҳар қандай мусобақад белгиланган вазифа амалга ошгач бўшашиш ҳолати кузатилади. Диққатни жамлаш имконсиз. Ўзбекистон олимпия терма жамоасида яхши шаклланган таркиб бор экан. Мураббийлар яхшигина ишлашгани кўриниб турибди. Рақиб сафида индивидуал футболчилар натижани таъминлади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика