UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  1 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  1 09:23"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди  1 08:54"Олимпик" собиқ бош мураббийи "Бухоро"да иш бошлайди  1 08:25Хуршид Ғиёсов: “Кучлик амбицияга эга клуб сафида тўп суриш мен учун шараф”  4 07:55Пролига дебютанти бир қатор тажрибали футболчилар билан шартнома имзолади  7 07:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  25 02:49А Серия. "Рома" ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилди  0 01:36Аморим Бруну ҳақида: "У даволанаётганда ҳам машғулотларга келади. Менинг ишимни олмоқчими ёки йўқми билмайман, лекин бу йигит – етакчи"  0 01:01Қайта ташкил этилган "Ғазалкент" ўзининг илк назорат учрашувини ўтказди  2 00:51"Манчестер Сити" кейинги 48 соат ичида трансфер борасида эълон қилиши мумкин  0 00:28Фабио Каннаваро Акмал Мозговой ва Отабек Шукуров ўйинини стадиондан томоша қилди  5 23:53Роналдо машғулотлар ҳақида: "Мени 15 километрлаб югуришга мажбур қилишарди, аммо бу менга керак эмас эди"  3 23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади ФОТО Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади ФОТО

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Африкага кетиш олдидан Тошкентда йиғин бошлади.

Ўзбекистон терма жамоаси "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказди. Бугунги машғулотларда маҳаллий клубларда ўйнаётган 18 нафар футболчи иштирок этди. Шунингдек 6 нафар легионер футболчи ҳам Касабланкага боради.

Тимур Кападзега ёрдамчи мураббий сифатида Андрей Фёдоров кўмаклашмоқда. Шунингдек, мураббийлар штабида жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис Аугустин Чирита ҳамда дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук ишламоқда.

Машғулотлар асосан тикланиш машқларига бағишланди. Чунки терма жамоа ихтиёрига етиб келган футболчилар кеча тур ўйинларини ўтказишгани боис, фақатгина енгил тикланиш машғулотлари билан чекланилди.

Дастлаб барча футболчиларни йиғган Тимур Кападзе олдинда терма жамоани қанчалик муҳим ўртоқлик ўйинлари кутиб турганини тушунтирди ва бўлажак баҳсларда рақиб ким бўлишидан қатъи назар ғалаба учун курашишларини маълум қилди. Шунингдек, янги бош мураббий футболчиларга терма жамоа Марокаш ва Сенегалга қарши баҳсда ҳимоявий ўйин услубидан фойдаланмасликларини алоҳида таъкидлади. Кападзе футболчиларга футболдан роҳатланиб, завқ олиб ўйнаш кераклигини тушунтирди. Янги бош мураббий нақадар масъулиятли ишга киришганини ва мухлислар улардан яхши сифатли футбол кутишаётганини англаб турибди. Кападзе шунингдек терма жамоада барча футболчилар ўз клублари ҳақида унутишларини, бу ерда бир оила бўлиб жипслашиш лозимлигини уқтирди.

Шундан сўнг футболчилар 15 дақиқа майдон бўйлаб югуриб, кейинчалик енгил чигалёзди машқларни бажаришди. Бу борада футболчилар билан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Аугустин Чирита ишлади.


Қосимов Касабланкага боради, Бердиев ва Арвеладзе эса йўқ

Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи вазифасини бажараётган Тимур Кападзе билан МТЖ мураббийлар кенгашига киритилган Миржалол Қосимов Касабланкага учиб кетади. Мураббийлар кенгашидан жой олган Рўзиқул Бердиев ҳамда Шота Арвеладзе эса бўлажак ўйинларга терма жамоа билан бирга бўлишмайди.

Жамоамиз 20 март куни тонгда Истанбул шаҳрига учиб кетади. Туркияда бир кун бўлиб, кейинчалик Истанбулдан Марокашнинг Касабланка шаҳрига училади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 23 март куни Сенегал, 27 март куни Марокаш терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика