

"Тўғри, Азизбек Турғунбоев ва Остон Ўруновга бошқа клублардан таклифлар бор ҳамда бу нормал ҳолат, деб ҳисоблайман. Албатта улар билан бу борада музокара олиб бориляпти ва клуб раҳбарияти билан биргаликда уларни “Навбаҳор”да олиб қолишга интиляпмиз ҳамда умид қиламанки, улар жамоада қолишади.
Шунингдек, дарвозабон Акбар Тўраевда ҳам бошқа клублардан таклифлар бор. Унинг ўйини менга ёқади ва уни ҳам клуб раҳбарияти жамоада олиб қолса, хурсанд бўлардим.
Умуман олганда, жамоанинг ўзаги сақлаб қолинади", - дейди Канчельскис клуб матбуот хизматига.





