Кальдерон: "Реал" Кейн каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олиши керак"
18 окт 2017 14:27
Янгиликлар
Кальдерон: "Реал" Кейн каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олиши керак"
"Реал" собиқ президенти Рамон Кальдероннинг фикрича, Мадрид клуби "Тоттенхэм" ҳужумчиси Гарри Кейн каби дунёнинг энг яхши футболчиларини харид қилиши керак.
Чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган баҳсда "Реал" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
"Реал" доимо энг яхши футболчиларни излайди ва шундай клуб янги ҳомий, бренлардан даромад олиши учун ўз сафида топ-футболчиларга эга бўлиши керак. Бу пуллар сизга инвеститция киритиш, фойда олиш, яна инвеститция киритишга ёрдам беради, шу сабабли "Реал"га Кейнни харид қилишни маслаҳат бераман.
Аммо бу баъзи нарсаларга, мураббий ва футболчи хоҳишига боғлиқ. Кейн арзонга ўтмайди, аммо мен Криштиану Роналдуни 80 млн. еврога сотиб олганимда, мени ақлдан озган дейишганди, энди қаранг, ҳозир қаердамиз. Агар сиз 150 млн. евро сарфласангиз, бу нормал ҳолат бўлади. Ҳозир чегара тушунчаси йўқ" - дейди Кальдерон.
Фикрлар