Кафу: "Дани Алвес мен учун энг зўри. Унинг тажрибаси "Барса"га катта ёрдам беради"

Aslanov Jasurbek
14 ноя 2021
Бразилиялик ҳимоячи "Барса"нинг юришини маъқуллади.

Бразилия термасининг собиқ ҳимоячиси Кафу Дани Алвеснинг "Барса"га қайтганига муносабат билдирди.

"Дани Алвес мен учун энг зўри. Унинг тажрибаси "Барса"га катта ёрдам беради. Дани ёшига қарамасдан кучли жисмоний ҳолатга эга. Хатто, у Қатардаги Жаҳон чемпионатида ҳам ўйнаши мумкин. "Барселона" учун ажойиб битим бўлди", -дейди Кафу.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia