

Бразилия термасининг собиқ ҳимоячиси Кафу Дани Алвеснинг "Барса"га қайтганига муносабат билдирди.
"Дани Алвес мен учун энг зўри. Унинг тажрибаси "Барса"га катта ёрдам беради. Дани ёшига қарамасдан кучли жисмоний ҳолатга эга. Хатто, у Қатардаги Жаҳон чемпионатида ҳам ўйнаши мумкин. "Барселона" учун ажойиб битим бўлди", -дейди Кафу.



