UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  1 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  1 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  15 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  18 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4

Жозе Моуриньо: “Борнмут” бир киши кам бўлиб қолганда нима қилиш керак бўлса, шуни қилди” Янгиликлар

Жозе Моуриньо: “Борнмут” бир киши кам бўлиб қолганда нима қилиш керак бўлса, шуни қилди”

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо АПЛ 27-турида жамоасининг “Борнмут”га (1:1) қарши баҳсидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз биринчи бўлимни ажойиб тарзда ўтказдик ва камида 3:0 ёки 4:0 ҳисобида олдинда бўлишмиз лозим эди. Аммо якунда бор йўғи дурангга эришдик. Бунда кимни айблаш мумкин? Албатта ўзимни, бошқа ҳеч кимни эмас. Биз қулай имкониятни қўлдан чиқардик.

Иккинчи бўлимда биз бир киши кам бўлиб қолган жамоа билан куч синашдик. “Борнмут” футболчилари ҳисобни сақлаб қолиш учун ҳимояда мустаҳкам туришди. Қолаверса, рақиб посбонининг ўйинини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўйин тугаши сари жамоанинг ҳужум сифати тушиб кетди. Биз шунчаки гол ура олмадик.

Ҳакамлар иккита энг муҳим вазиятда ҳар иккала дарвозага ҳам пеналти белгилашди. Қолган қарорлар бўйича шарҳ беролмайман. Ҳакамлар бригадаси ўйинни яхши ўтказишди.

Баъзида 10 кишига қарши ўйнаш яхши, баъзида қийин. Агар биз иккинчи бўлим бошида тезкор гол урганимизда, кейинчалик яна гол уришимиз осонлашарди. “Борнмут” эса бир киши бўлиб кам бўлиб қолганда, қандай ҳаракат қилиш лозим бўлса, худди шундай ҳаракат қилди. Бунинг учун уларни айбламоқчи эмасман”, дейди Моуриньо.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика