Жоржевич: "Бугун "Зенит" ҳамма нарсанинг иложи борлигини исботлади"
16 сен 2016 10:42
Янгиликлар
Жоржевич: "Бугун "Зенит" ҳамма нарсанинг иложи борлигини исботлади"
"Маккаби" Тель-Авивга қарши Европа лигаси гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида ғалаба тўпига муаллифлик қилган "Зенит" ҳужумчиси Лука Жоржевич баҳс (4:3) ҳақида фикр билдирди.
"Бугун ҳамма нарсанинг иложи борлигини исботладик. 0:3 пайти қийин эди, аммо биринчи голдан сўнг ирода кўрсата олишимиз ҳақида ўйлаб қолдик. Қизил карточка ҳам ёрдам берди ва ўз вазифамизни уддаладик.
Жуда чарчадим. Жисмонан эмас, руҳан чарчадим. Бундай муҳим ғалабага эришганимиздан хурсандман. Аммо энди ишлашда давом этишимиз керак.
Жулиан тўп биланлигида яхши узатма қилишини билгандим. Жарима майдончасига кирганимдан унда тўпни узатишини кутдим, бахтимга узатма ажойиб чиқди.
Ҳар бир футболчи учун футболдаги энг яхши нарса - ғалаба тўпи. Бу нарса менда мавсумда иккинчи бор содир бўлди. Яна бўлади деб умид қиламан.
Жоржевич жокерми? Ҳозир ҳа дейишим мумкин" - дейди Жоржевич.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар