Жон Стоунз: "Гвардиолани дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблайман"

Tolibjon Qosimov
22 мар 2017
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Жон Стоунс "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола қўл остида ишлаш ҳақида гапириб берди.
"Хосеп Гвардиолани дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблайман. Мен ҳар куни, яхши ва ёмон ўйинлардан кейин ҳам ундан нимадир ўрганишга интиламан. Гвардиола биз билан умумий йиғилишда ҳам, якка суҳбатда ҳам гаплашади. У футболчиларга ҳеч қачон катта миқдорда маълумот юкламайди, бу - жуда яхши сифат", - дейди Стоунз.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Daily Mail