

Қизиқарли ва томошабоп ўтган мусобақада бўлажак чарм тўп усталари ўз махоратларини намойиш этиб мураббийлари билдирган ишончни оқлай олишди. Байрамона рухда ўтган турнир сўнггида энг яхши хужумчи, энг яхши ярим ҳимоячи, энг яхши ҳимоячи, энг яхши дарвозабон йўналишлари бўйича футболчилар тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Жиззах вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти А.Мусулмонов болажонларни байрам билан муборакбод этиб, келажакда жаҳоннинг энг яхши футболчилари қаторидан жой олишларига тилак билдирди. Мусобақа ғолиблари кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.




