Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"

Administrator
7 окт 2025
Собиқ футболчининг фикрича МЮ мураббий тез орада ўз вазифасидан озод этилади.

Жейми Каррагернинг фикрича, Рубен Аморимнинг "Манчестер Юнайтед"даги кунлари саноқли қолган. 

"Мураббийни ишдан бўшатиш ҳақида гапириш менга ёқмайди, чунки бу ҳурматсизлик, аммо ҳозир шундай нуқтага келиб қолдимки, унинг ишини давом эттиришини имконсиз деб биламан. У шубҳасиз Янги йилгача ишдан бўшатилади.

"Манчестер Юнайтед" мураббийи учун бу статистика ҳайратланарли - жамоа 50 ўйиндан сўнг рақиб дарвозасига киритган тўплари сони ўз дарвозасидан ўтказиб юборганларидан атиги иккитага кўп," - деди "Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси The Overlap кўрсатуви давомида.


AdministratorМуаллиф
Манба: The Overlap