

11 турдан сўнг "шаҳарликлар" жадвалда 2-ўринда бормоқда ва "Арсенал"дан 4 очкога орқада.
"Биз янги жамоа қурмоқдамиз ва ҳали ўз ўйинимизни яхшилаш имконимиз бор. Биз "Арсенал" ёки бошқа жамоаларга унча эътибор бермаймиз, чунки яхши ўйнасак, ҳаммаси фақат бизга боғлиқлигини биламиз.
Агар яхши ўйнасак, биз билан рақобат қилиш жуда қийин", — деди "Манчестер Сити" вингери Жереми Доку.



