Жерар Пике Рамос ва "Реал"нинг бошқа аъзолари билан муносабатлари ҳақида гапирди
31 окт 2019 15:38
Янгиликлар
Жерар Пике Рамос ва "Реал"нинг бошқа аъзолари билан муносабатлари ҳақида гапирди
"Барселона" клуби ҳимоячиси Жерар Пике Мадриднинг "Реал" клубида тўп сурадиган принципиаль рақобатчилари билан муносабатлари ҳақида маълумот берди.
"Мен Начо ва Лукас Васкес билан жуда яхши келишаман. Рамос билан эса дўстмиз деб айтолмайман, аммо у билан ҳам алоқаларим яхши. Альваро Мората гарчи "қироллик клуби"ни тарк этган бўлсада, у ҳақида ҳам шу фикрларни айтишим мумкин. Мен ҳар доим улар билан дўстона муносабатларда бўлишга ҳаракат қиламан.
Классико пайтида бу муносабатлар унутилади, бироқ мен ишдан қайтишим билан тамомила ўзгараман. Кимлардир учун рақобат ҳаётнинг бир бўлагига айланган, аммо мен учун эмас. Мен "Реал" футболчиларига нисбатан ёмон муносабатда бўлмаганман, уларни ҳурмат қиламан", - дейди Пике Sport.es нашрига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар