“Женоа” Шомуродовнинг трансфер суммасини бўлиб тўламоқчи

Eldor Akmurzayev
29 сен 2020
“Ростов” ва “Женоа” ўртасида Элдор Шомуродовнинг трансфери бўйича музокаралар этмоқда.

"РБ-Спорт" хабарига кўра, А Серия клуби футболчи учун 7,5 млн, шунингдек, бонус сифатида 1,5 млн евро таклиф этган. “Ростов” трансфер тўловидаги график сабаб ҳозирча ижобий жавоб бермади, боиси генуяликлар суммани 2 йил ичида тенг миқдорга бўлиб тўламоқчи. “Ростов” эса бошқа ҳужумчи сотиб олиш учун илк тўловнинг ўзида трансфер суммасининг ярмини қўлга киритишни истамоқда.

Битим амалга ошиш эҳтимоли эса ҳозирча – 50 га 50.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: РБ-Спорт