Желсон Мартинш 6 ойга дисквалификация қилиниши мумкин
02 фев 2020 23:03
Янгиликлар
Желсон Мартинш 6 ойга дисквалификация қилиниши мумкин
"Монако" ярим ҳимоячиси Желсон Мартинш яқин ярим йилни майдон ташқарисида ўтказиши мумкин.
Мартинш Франция чемпионати 22-тури доирасидаги "Ним" клубига қарши учрашув мобайнида жамоадоши Тьемуэ Бакайоко майдондан четлатилгач, бош ҳакам Микаэль Лесажга нисбатан қўпол муомалада бўлди ва қизил карточка билан жазоланди. Португалик футболчи майдонни тарк этишдан аввал ҳам ҳакамни итариб юборди.
"Get French Football News" хабарига кўра, 24 ёшли ярим ҳимоячи номақбул хатти-ҳаракатлари учун 8 ўйиндан 6 ойгача бўлган муддатга четлатилиши мумкин. Бу масала борасидаги якуний қарор чоршанба куни қабул қилинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар