

"Алибаба компанияси асосчиси Жек Ма келаси 10 йилда Хитой аёллар футболига 1 миллиард юан (140 миллион доллар) миқдорида сармоя киритади.
Аниқроғи, Хитой Футбол Ассоциацияси (ХФА) ҳар йили 14 миллион доллар миқдорида қўшимча маблағга эга бўлади.
Таққослаш учун: ХФА бир йил олдин йиллик ҳаражатлар 10 миллион доллар атрофида эканлигини маълум қилган эди. Энди бу бюджет 2,5 баробарга ўсади.
2018 йилда ХФАнинг аёллар футболи учун қилган ҳаражатлари деярли 2 миллион долларни ташкил этган", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз саҳифасида.



