UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Испания илк марта расмий ўйинда ўз майдонида 3 та гол ўтказиб юборди   0 08:19Пако Алькасердан қойилмақом кўрсаткич   2 08:17Роналдунинг ўғли қандай гол урганини кўрдингизми? (телеграм видео)  3 08:02Стерлинг 3 йил деганда Англия терма жамоасида гол урди   1 03:01Миллатлар Лигаси. Испания ўз уйида Англияга ютқазди, Швейцарияда ғалаба ва бошқа натижалар  4 02:37Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 02:06Обид Ҳакимов: «Тожикистон чемпионати бизнинг Суперлигага қараганда кучсизроқ»  21 01:12Мане Сенегал таркибида жароҳат олди  4 00:48Компанининг отаси Бельгия тарихидаги биринчи қора танли мэрга айланди  3 00:27Ўртоқлик ўйини. Австралия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  2 00:10Жалолиддин Машарипов: «Хоразм футболига пул ва эътибор керак»  12 23:36Дидье Дешам: “Германия ҳар қандай ҳолатда ҳам Германиялигича қолади”  0 23:16Миллатлар Лигаси. Таркиблар маълум: Испания - Англия, Исландия – Швейцария ва бошқа ўйинлар  4 22:53“Атлетико” Фабрегасни текинга қўлга киритмоқчи  4 22:34Роналду ва унинг дугонасини Парижда кўриб қолишди ФОТО  12

ЖЧ олдидан. Бразилия-1950 Янгиликлар

ЖЧ олдидан. Бразилия-1950

Теглар :  ЖЧ-2018
Жаҳон чемпионатига ҳам оз вақт қолди. Биз мундиаллар тарихи ҳақида ёзишда давом этамиз.

1950 йилнинг 24 июнь-15 июль кунлари Бразилия яшил майдонларида ҳисоб бўйича тўртинчи жаҳон чемпионати ўтказилди.

Иккинчи жаҳон уруши сабабли 1938 йилдан кейин илк марта жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди. Унда Уругвай термаси ғолибликка эришди ва 1930 йилги натижасини такрорлади.

Гуруҳ босқичидан чиққан жамоалар совринли поғоналар учун яна бир бор айлана тизимида куч синашди, шу боисдан ушбу турнир тарихда қолди. Ҳал қилувчи беллашувда Уругвай мезбон Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, ушбу турнир соврини илк марта Жюль Риме номи билан аталди.

ҚАТНАШЧИЛАР

Турнирда 16 терма жамоа қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди:

Европа
Англия
Испания
Италия - амалдаги жаҳон чемпионлари турнирга автоматик тарзда йўлланма олган
Туркия
Швейцария
Швеция
Шотландия
Югославия

Жанубий Америка
Боливия
Бразилия - турнир мезбони автоматик тарзда йўлланма олган
Парагвай
Уругвай
Чили

Шимолий Америка
Мексика
АҚШ

Осиё
Ҳиндистон

Саралаш бошлангунча Туркия ва Шотландия чемпионатда қатнашишдан бош тортди. ФИФА бўш жойларни Португалия ва Франция орқали тўлдиришга ҳаракат қилди, бироқ бунга португаллар рад жавобини берди. Саралашдан муваффақиятли ўтган Франция ва Ҳиндистон мундиалда қатнашишдан бош тортди. Якунда чемпионат 1930 йилги каби 13 терма иштирокида ўтказилди. Гуруҳлардаги таркибларга ўзгартиришлар киритилмади.

Турнирда илк марта Англия термаси ҳам қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

САРАЛАШ БОСҚИЧИ

Автоматик тарзда турнирга йўлланма олиш

Амалдаги жаҳон чемпиони турнирга автоматик тарзда турнирга йўлланма олди. Бироқ турнир бўлишига бир йил қолганида Италия термасининг асосини ташкил этган "Торино" футболчилари авиаҳалокатга учради. Шунга қарамасдан Италия турнирдан чиқиб кетмади, аммо улар Бразилияга кемада боришди.

Қолган 14 ўрин шу тарзда тақсимланди: Европадан 7, Американинг икки қитъаси учун 6 ва Осиёга 1 йўлланма берилди.

Саралашга йўлланма берилмаганлар

Иккинчи жаҳон урушида "фаол" бўлгани учун Германия ва Япония терма жамоалари саралашга қўйилмади. Бироқ Италия ва Австрия санкциялардан четда қолишди. Шунингдек, Саар (Германиядаги вилоят) ва ГДР термалари ҳам "қопдан тушиб қолди“.

Британия термалари

Узоқ йиллардан кейин Британия таркибидаги давлатлар ҳам ЖЧда қатнашиш таклифини қабул қилишди. Британияликлар ўзларининг гуруҳли тизимини ишга солишди ва саралаш босқичига энг яхши икки терма Англия ва Шотландия йўлланма олди.

Саралашгача чиқиб кетганлар

Ўша даврдаги ҳолатни инобатга олган ҳолда дунёнинг кўплаб давлатлари ЖЧда қатнашмасликни маъқул топди. Саралашда қатнашмасликни Хитой, Собиқ Иттифоқ, Болгария, Венгрия, Греция, Чехословакия каби давлатлар истади. 1938 йилги мундиалда қатнашган Руминия, Польша, шунингдек, Исландия ва Албания кабилар ҳам саралашда қатнашишдан бош тортди.

ТУРНИР

Стадионлар

Рио-де-Жанейро. "Маракана", 199854
Сан-Паулу. "Пакаэмбу", 60000
Белу-Оризонти. "Сети-ди-Сетембру", 30000
Куритиба. "Вила Капанема", 10000
Порту-Алегри. "Дос Эукалиптус", 20000
Ресифи. "Илья-ду-Ретиру", 10000

Финал ўйинлари

Бразилия - Швеция 7:1
Уругвай - Испания 2:2
Уругвай - Швеция 3:2
Бразилия - Испания 6:1
Уругвай - Бразилия 2:1
Швеция - Испания 3:1

Жадвал

Ў

Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

±

О

1

Уругвай

3

2

1

0

75

+2

5

2

Бразилия

3

2

0

1

144

+10

4

3

Швеция

3

1

0

2

611

−5

2

4

Испания

3

0

1

2

411

−7

1

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+1   
13 июн 20:43:08
ILoveRealMadrid
Fakt: Hindiston jahon chempionatida butsasiz (oyoqyalang) o'ynamoqchi bo'lgan, biroq FIFA bunga ruhsat bermagan. Shundan so'ng Hindiston jahon chempionatida ishtirok etishdan bosh tortgan.
   
13 июн 21:48:39
Azizbek Turdaliev
Aziz saytdoshlar hammani hayit ayyomi bn tabriklagan holda sizlarni "UzbekMemes" telegram kanaliga taklif qilib qolaman.bu yerda siz pepsi superligasi, jahon futboli va boshqa yangiliklarga oid memlar va suratlardan bahramand bòlasiz
Telegramda @uzbekmems deya yozib qidirsangiz chiqadi
@uzbekmems
   
13 июн 20:21:57
Akmalrap
Hindiston mustamlaka bumaganda bumasa Uzbekiston ham borardi rad javobini bermasdan
   
13 июн 20:02:32
Азимов
Коил Хиндистон ЖЧ борган экан
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0  Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.   311
Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР билан ўртоқлик учрашуви ...  72
Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланмоқда.   69
Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги...  51
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг