

ЖЧ саралаши. Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувида "VAR" бўладими?
Максим Лисицин бошчилигидаги жамоа биринчи тур учрашувида 5 сентябрь куни Эронга меҳмонга боради, иккинчи турда эса Бишкекда Ўзбекистон билан ўйнайди.
Ҳозирда жамоа кенгайтирилган таркибда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 27 август куни жамоа сафига дастлабки рўйхатга киритилмаган яна икки футболчи чақирилди. Қайрат Жиргалбеков ва Узденовлар терма жамоа сафига келиб қўшилишди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин бир неча кун аввал Қирғизистон терма жамоасиниг Жаҳон чемпионати саралаш босқичи баҳслари учун кенгайтирилган таркибни эълон қилганди.




