Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин
22 фев 01:05
Янгиликлар
Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин
Қирғиз Республикаси Профессионал футбол лигаси Юқори лига учрашувларига стадионларга томошабинларни жалб қилиш мақсадида мавсум давомида совринли ўйинлар ўтказилишини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, ҳар бир тур якунига кўра, олий лиганинг расмий саҳифасида 3 нафар ғолиб аниқланади.
Томошабинлар Қирғиз Республикаси миллий терма жамоасининг спорт костюми, ўзлари ёқтирган жамоанинг футболка ва шарфи ҳамда Юқори лиганинг эсдалик буюмларини ютиб олишлари мумкин.
Энг асосийси, биринчи ва иккинчи давра учун Chevrolet компанияси томонидан 2 та автомобил совринга қўйилиши таъкидланган, бироқ айнан қайси русумдаги машина эканлгини маълум қилинмаган. Шунингдек, ҳар ой мухлислар учун 50 000 қирғиз соми (тахминан 7 млн ўзбек сўми) ўйналади.
Эслатиб ўтамиз, Қирғиз Республикаси Юқори лигаси 1 март куни старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар