"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

Administrator
18 фев 2026, 22:33
Янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган "Шўртан" йиғин доирасида бугун учинчи назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Қирғизистоннинг ОШМУ жамоаси бўлди.

Учрашувда ғузорликлар тўлиқ устунлик билан ҳаракат қилиб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.

"Шўртан"нинг навбатдаги назорат учрашуви Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши бўлиб ўтади. Беллашув 23 феврал куни ташкил этилади.

Назорат учрашуви.

“Шўртан” 3:0 ОШМУ

Голлар муаллифлари: Ғанишер Қодиров, Шаҳбоз Нуриддинов, Аброр Тошқўзиев

Амалга оширилмаган пеналти: Диёр Асомиддинов



AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia