UZ

Сўнгги янгиликлар

16:59"Локомотив" 4 клубдан пул талаб қилмоқда  2 16:42"Астон Вилла" - "Манчестер Сити". Таркиблар эълон қилинди  4 16:21Эшитдик-да! "Металлург"нинг Суперлигадаги ўрнини "Олимпик" эгаллайди  7 16:06"Металлург" янги мавсумни Суперлигада ўтказмайди  6 15:43"Бунёдкор" 2025 йилги мавсумни ўз стадионида бошлайдими?  0 15:30Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   24 15:12"Барселона" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 14:59Погбанинг "Сити"га ўтиши ростми?  3 14:30Клублар қишки трансфер ойнасига тайёрланишмоқда  1 13:58Раҳмат сенга, "Энергетик-БГУ"  6 13:26РФИ бош котиби: "Кўпчилик Россиянинг қайтишига рози"  4 13:15Шаҳбоз Жўрабеков: "Жароҳатлар сабаб "Бунёдкор"да тўлиқ ўзимни кўрсата олмадим, 2025 йилдан эса умидим катта"  4 12:41Сане ўз келажагини қаерда кўряпти?  3 12:37"Барселона" афсоналари "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Вильяда хет-трик, Оуэнда дубль  29 12:25ПСЖ Осимхен билан боғланди ва уни ижарага олиши мумкин, аммо...  1

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади Янгиликлар

ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади

ЖЧ-2026 саралаш босқичи 3-тури доирасидаги Ўзбекистон - Эрон учрашуви якунланди.

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи
Ўзбекистон - Эрон 0:0
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони

Ўзбекистон — 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Фарруҳ Сафиев (3.Ҳожиакбар Алижонов, 46), 5.Рустам Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов, 22.Аббосбек Фазуллаев (11.Остон Ўрунов, 71), 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 6.Акмал Мозговой, 8.Жамшид Искандеров, 15.Умар Эшмуродов, 17.Бобир Абдихолиқов, 18.Абдулла Абдуллаев, 19.Азизбек Турғунбоев, 20.Ҳожимат Эркинов, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев.

Эрон — 1.Алирозо Бейранванд, 2.Солиҳ Хардани, 4.Шожаи Ҳалилзода, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 7.Али Ризо Жаҳонбахш (11.Али Гулизадеҳ, 78), 8.Муҳаммад Мохеби (10.Меҳди Гаеди, 55), 9.Меҳди Тареми, 13.Али Немати, 14.Саман Гходдос (21.Омид Норафкан, 71), 20.Сардор Азмун (19.Шаҳриёр Моганло, 78).
Захира: 3.Муҳаммад Горбани, 12.Паям Ниязманд, 15.Амин Хазбави, 16.Муҳаммад Жавад, 17.Сайид Муҳаммад Карими, 18.Амирҳуссайин Ҳусайинзода, 22.Сайид Ҳуссайин Ҳуссайни, 23.Аря Юсефи 

Огоҳлантириш: Фарруҳ Сафиев (19), Одил Ҳамробеков (30), Саман Ғоддос (66).

Четлатиш: Солиҳ Хардани (57)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+7. Алиқулов томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

90+6. Хавфли вазият! Стандарт вазиятдан узатма натижасида эронлик футболчи бош билан зарба йўллади, Юсупов ўз маҳоратини намойиш этди.

90+5. Ашурматов огоҳлантирилди.

90+3. Ҳакам монитордан вазиятни кўргач, қарорини ўзгартирди! Тинчлантирувчи дорим қаерда эди, топишга ёрдамлашиб юборинглар.

90+1. Ўзбекистон дарвозаси томон пенальти белгиланди. Мезбонлар жарима майдонида тўп Ашурматовнинг қўлига теккан кўринади. Ҳакам ВАР монитори қаршисига келди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

89. Эрон жарима майдонида тўп меҳмонлар ҳимоячисининг қўлига теккан бўлиши мумкин, бироқ ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди.

86. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпи тўғри Бейранванднинг қўлларига бориб тушди.

84. Хавфли вазият! Бурчак зарбасидан сўнг эронлик футболчи бош билан зарба йўллади, мезбон ҳимоячиси жамоаси жонига ора кирди.

83. Алиқуловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси "Суюнчи" фильмидаги эпизодлардан бирин эслатиб юборди.

78. Эрон икки ўзгариш амалга оширди. 

76. Ашурматов жароҳат билан ўйинни давом эттирмоқда. Бу кетишда унинг захирадаги либослари тугаб қолмаса бўлгани эди.

33829 нафар томошабин бугунги ўйинни бевосита "Бунёдкор" стадионидан кузатмоқда.

74. Зарба! Шомуродовнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Бейранванд эгаллаб олди.

71. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Файзуллаев ўрнига Ўрунов майдонга туширилди. Шунингдек, Эрон таркибида ҳам ўзгариш рўй берди.

66. Саман Ғоддос ўзидан қочиб кетаётган Шомуродовнинг дастлаб ёқа қисмини, сўнгра бел қисмидан тортидан. Вазиятни тушунган ҳакам эронлик футболчининг янада пастроққа тушишини кутмасдан, уни огоҳлантириб қўяқолди. 

65. Азмун рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам унинг ўрнидан туриш кераклигини таъкидлади.

63. Хавфли вазият! Машариповнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

62. Зарба! Файзуллаевнинг рақиб жарима майдони яқинидан йўллаган зарбасига Бейранванд қўриқлаётган дарвоза бироз озғинлик қилди.

57. Адолат қарор топди. ВАР вазиятни кўриб чиқди. Эрон ҳимоячиси Солиҳ Хардани Шомуродовга ишлатган хатти-ҳаракатлари билан дзюдо бўйича Олимпиадада иштирок этишга лойиқлигини исботлади ва майдондан четлатилди. Шу маҳорат билан у футболда нима қилиб юрибди, ҳайронман.

55. Эрон таркибида ўзгариш: Мохеби ўрнига Гаеди майдонга туширилди. 

54. Шомуродов рақиб жарима майдонига яқин нуқтада йиқитилди, аммо ҳакам стадиондаги томомабинлар сонини санаш билан банд эди.

50. Алижонов ўнг қанотдан олдинга борди ва марказ томон йўналишини ўзгартириб, чап оёқда зарба йўллади, тўп эронлик футболчига тегиб қайтди. 

49. Жаҳонбахшнинг узатмаси хавфли кўриниш олди, ўзбекистонлик ҳимоячилар қийинчилик билан тўпни қайтарди.

48. Эронликларнинг ҳужуми хавфли чиқди ва зарба билан якунланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Сайфиев ўрнига Алижонов майдонга туширилди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. Хавфли вазият! Эрон жарима майдони томон ўзбекистонлик ҳужумчига узатилган тўпни рақиб ҳимоячиси қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

43. Саман Ғоддоснинг жаримадагн узатмаси Юсуповнинг қўлларига бориб тушди.

42. Яна...

42. Ҳакам яна Эрон терма жамоаси фойдасига жарима зарбаси белгилади.

38. Охирги 10 дақиқада ўйин темпи мен ўтирган трибунадаги интернет тезлигига монанд тарзда кечмоқда.

30. Бош ҳакам Ҳамробековни бу сафар кечирмади ва унга чўнтагидаги карточкаси орқали қайси фасл эканлигини эслатиб қўйди.

25. Рақиб футболчиси Ашурматовнинг либоси сифатини текшириб кўрди. Оқибатда ўзбекистонлик ҳимоячи либосини алмаштиришга мажбур бўлди.

22. Стандарт вазиятда икки жамоа футболчилари иштирокидаги тўқнашувдан сўнг ҳакамнинг ҳуштаги кучли чалинди ва икки жамоа шифокорлари тезкорликда ўзаро беллашиб кўрди. 

21. Учрашув бош ҳаками Ўзбекистон футболчилари жойлашган майдон тарафга кўпик сепишни ёқтириб қолган кўринади.

19. Сайфиев чап қанотдан қочиб кетишга уринган рақибини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

15. Ҳамробеков ўз жарима майдони яқинида рақиб футболчисига либос алмашишни таклиф қилганди, аммо ҳакам буни нотўғри тушуниб, чунтагидан кўпикли спрейини чиқарди.

14. Рустам Ашурматов эронликларнинг хавфли ҳужумини бартараф этди.

12. Файзуллаев Шомуродовни рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқаришга уриниб кўрди, бироқ Бейранванд чапдастлик қилганча, тўпни биринчи бўлиб етиб келди.

10. Машарипов рақиб жарима майдони йиқитилди, аммо ҳакам кўзойнагини унутиб қолдирган кўринади.

7. Халилзода бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, Юсупов ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.

5. Моҳеби яқинда таниқли қўшиқчиларимиздан бирининг ўз автомобилида барчага кўз-кўз этган тезлигида олдинга бораётганди, бироқ Ҳусановнинг тезлиги ундан ҳам юқорироқ бўлиб чиқди ва ўзбекистонлик ҳимоячи хавфни бартараф этди. 

1. Ўйин бошланди. Умид қиламанки, яқинда навбатдаги концерт дастурларини намойиш этишни режалаштираётган қизиқчилар жамоаларининг репертуаридан янги мавзу ўрин олмайди.


Жамоалар майдонга чиқиб келди. Ўзбекистон футболчилари оқ, Эрон ўйинчилари қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Анча вақтдан буён ручка ушламаганим боис сиёҳ билан ёзишга қийналаман. Айниқса, салом бермаганим учун тушунтириш хати ёзишни истамайман. Шу боис, Ассалому алайкум, қадрли ихлосмандлари деб қоламан. Бугун "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

+43   
10 окт 19:46:04
Inspektor Juber
Gap yo Abduqodir Xusanov otenga rahmat!!!
+33   
10 окт 21:10:42
Goldberg
Термамиз духакан. 1 киши куп буп туриб хам тузуро хужум киломади куркиб уйнади. Гол уришдан кура гол утказвормасликни уйлаб уйнади. Уйин ваше ноль. Хусанов супер гап йук
+27   
10 окт 21:10:08
Muzaffar
Дурранг лойик уйин. Аслида хеч качон Эрондан кучли булмаганмиз
+27   
10 окт 21:06:32
Javohirbek Sobirov
Azmun to'g'ri aytibdi bu o'yinchilar xechqachon Eronga qiyinchilik tug'diraolmaydi
+26   
10 окт 21:06:06
Азим Исмаилов
Бизникилар ютиш учун эмас ютказмаслик учун уйнашди эрон бир бош устун экан
+25   
10 окт 21:05:17
Shoma 008
Xohlasalaring minusni enasini emdirib tashlanglar lekin bunaqa ahvolda x**y chiqamiz JCH ga 10 kishi kam bulgan kamandani yugolmasa chichvorish
+23   
10 окт 21:05:07
A1981
Азмунни гапи ту́гри чикдими шунда 30дакика 10киши бу́либ у́йнаган Эронга битта гол уролмадик
+22   
10 окт 20:20:13
CA BOSS
VAR га катта рахмат!!
Судя пидараз, барибир!!
+22   
10 окт 19:50:57
Inspektor Juber
14 yildan beri futbol korvotgan bosam Uzb terma jamoamizda eng kuchli himoya chizig'i markazini kordim bugun.Xusanov Aliqulov Ashurmatov .Prosta respect himoyachilarimzga
+21   
10 окт 19:45:16
CA BOSS
1,Хакам, проста ифлослик қиляпти.
2.Сайфиев оут.
3.Хусанов хозирча N1.
+19   
10 окт 21:07:35
ArsaBarsa
Baribir Katanets bilan hecham o’zgarmagan ekanmiz. O’sha ahvol. BAA yutib ketmasa bo’ldi. Qachon hujum qiladi bu murabbiy? Eron 10 kishi bo’lib qiynadi. Qo’rqoqlar hujum qilmasa qachon gol uradi? Biznikilar hujum qilmaganidan keyi Eron majbur oldinga bordi.
+19   
10 окт 21:07:27
Мансур
Бля агар Эрон 11 киши Ўзбекистон 10 киши бўлганда Эрон камида 3 та гол ураркан бунақа ўйин билан ЖЧга чиқмагани яхши
+19   
10 окт 21:02:18
Otabek
450 ming bn koʻrgani tushkanlaga rahmim keldi
+19   
10 окт 19:46:05
Temirchi
Saypiyevni 2taymda olmasa bir kishi kam oynaymiz. Kerak emas shu futbolchi termaga
+18   
10 окт 21:12:28
fahritdin
КУРКОК тактика!!!!! 57 - дакикадан бир киши купмиз!!! 5 химоячи 2 та таянч ярим химоячи ? Тушир биттасини урнига хужумкор футболчини!!! Олдинда факат Шомуродов , Машарипов, Остон . Канака гол урасан!!!???
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика