ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор

Khoja
14 окт 2025
Бугун Жаҳон чемпионати-2026 Осиё минтақаси 4-босқичнинг ҳал қилувчи иккита ўйин бўлиб ўтади.

"А" гуруҳига мезбонлик қилаётган Қатар БААга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувда БАА терма жамоаси мағлуб бўлмаган тақдирда, келаси йили ёзда бўлиб ўтадиган ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади. Қатарликлар учун эса фақатгина ғалаба зарур. Учрашув 22:00 да старт олади.

Айни вақтда ушбу гуруҳда БАА 3 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Қатар ва Ўмон ҳисобида 1 тадан очко бор.

14 окт 2025, 22:00
Qatar — United Arab Emirates
2 – 1
Тугади

"Б" гуруҳининг якунловчи турида эса Саудия Арабистони Ироққа қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсдаги дуранг натижаси саудияликларни ЖЧга олиб чиқса, Ироқнинг ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиши учун фақатгина ғалаба зарур. Ушбу баҳс 23:45 да старт олади.

Турнир жадвалида айни вақтда Саудия Арабистони ва Ироқда 3 тадан очко бор.

14 окт 2025, 23:45
Saudi Arabia — Iraq
0 – 0
Тугади


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia