ЖЧ-2026. ФИФА қитъалар учун квоталар сонини эълон қилди

Narzulla Saydullayev
10 май 2017, 01:00
ФИФА 2026 йилги мундиал учун қитъаларга қанча ўрин ажратилиши борасида якуний қарорга келди.

2026 йилги мундиалда тарихда илк бор 48та терма жамоа иштирок этади.

Квоталар қуйидаги тартибда бўлинди:

Европа - 16

Африка - 9,5

Осиё - 8,5,

Шимолий ва Марказий Америка - 6,5

Жанубий Америка - 6,5

Океания - 1,5

Саралаш баҳслари якунлангач қитъалараро плей-офф мусобақаси орқали яна икки йўлланма соҳиби аниқланади.

Ҳозирча мундиални қабул қилиш учун фақат битта ариза топширилган: АҚШ, Канада ва Мексика биргаликда Жаҳон чемпионатини қабул қилмоқчи.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fifa.com