

Биринчи ўйинда БАА Ҳариб Абдулла Суҳайлнинг голи эвазига ўз майдонида Жанубий Кореяни ютиб, плей-оффга йўл олди ва энди 7 июнь куни Дохада Австралия билан тўқнашади. Ғолиб жамоа 13 июнь куни яна Дохада КОНМЕБОЛнинг бешинчи жамоаси (уни эртага билиб оламиз)га қарши рўбарў келади.
Иккинчи ўйинда Ироқ Сурия билан дуранг ўйнади ва плей-оффда қатнашиш имкониятидан буткул маҳрум бўлди.
Учинчи саралаш босқичи
"A" гуруҳи. 10-тур
БАА – Жанубий Корея 1:0
"Ал Мактум" стадиони
Гол: Ҳариб Абдулла Суҳайл 54'

Сурия – Ироқ 1:1
"Ал Рашид" стадиони
Голлар: Алаа Ал Дали 3' – Айман Ҳуссайн 31'




