

Учрашув бошланишига 2 соат қолганида Қирғизистон терма жамоасининг барча мураббийлари, маъмурият, футболчи Бекжан Сагинбаев, дарвозабонлар Эржан Токатаев, Кадирбеков Қутман ва Кашуба Валерий коронавирус инфекцияси билан касалланган деб шубҳа қилингани боис жамоадан алоҳида қилинди. Техник мағлубиятдан қутулиб қолиш учун Қирғизистон терма жамоаси бугунги ўйинни дарвозабонсиз ўтказди. Дарвозани ҳимоячи Айзар Акматов қўриқлади.
Баҳс тақдирини Ойунбаатар Мижиддорж томонидан урилган ягона гол ҳал қилди - 0:1.
Қирғизистон - Мўғулистон 0:1
Гол: Ойунбаатар Мижиддорж 34.
Тошкент вақти билан соат 15:30да ушбу гуруҳдан ўрин олган Япония - Тожикистон учрашуви бошланади.



