UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  0 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  3 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  1 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  53 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  9 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0 19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  13 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  4 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   1 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  47 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  71 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  12

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси нимчорак финалда Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди. Кейинги рақиб – Италия! Янгиликлар

ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси нимчорак финалда Колумбияни енгиб, чорак финалга чиқди. Кейинги рақиб – Италия!

Туркияда давом этаётган ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Рустам Меҳмонов қўл остидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1/8  финалда "B" квартетида учинчи ўринни олган Колумбия терма жамоасига қарши ўйинда қатнашмоқда. 

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 16:00 да бошланди.

9. ГОООООООЛ! Азиз Абдураҳмонов бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага киритди – 1:0!

22. ГОООООООЛ! Азиз Абдураҳмонов қулай пасдан сўнг дарвозани ишғол қилиб, ўз дублини расмийлаштирди – 2:0! 

26. ГОЛ!  Хосе Суарес ҳисобни қисқартирди 2:1! 

28+1. ГОООООЛ! Азиз Абдураҳмонов учинчи голини урди – 3:1!

Биринчи тайм 3:1 ҳисобида якунланди. 

50. ГООООООЛ! Абдужамил Шукуров бурчак зарбасидан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди – 4:1! 

Баҳс якунланди! Терма жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Энди кейинги босқичдаги рақиб Эронни 1:0 ҳисобида ютган Италия бўлади. 

Ўзбекистон – Колумбия 4:1  

Голлар: Азиз Абдураҳмонов 9', 22', 28+1', Абдужамил Шукуров 50' – Хосе Суарес 26'

Ўзбекистон таркиби: 1. Қудрат Тўрахўжаев (дарвозабон), 12. Қудрат Сатторов (дарвозабон), 21. Суннатжон Эргашев (дарвозабон), 3. Нуритдин Турсунов (ҳимоячи), 11. Азизжон Азимов (ҳимоячи), 2. Беҳзод Ҳакимов (ҳимоячи), 5. Низом Мамасолиев (ҳимоячи), 4. Ҳайдарали Турсунбоев (ярим ҳимоячи), 14. Умиджон Сирождинов (ярим ҳимоячи), 15. Зафар Носиров (ярим ҳимоячи), 7. Қудрат Худойқулов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 6. Умиджон Абдуҳалимов (ҳужумкор ярим ҳимоячи), 17. Улуғбек Тошпўлатов (ҳужумчи), 10. Азиз Абдураҳмонов (ҳужумчи), 8. Абдужамил Шукуров (ҳам ҳужум ҳам ҳимояда ўйнайди, сардор, беш карра жаҳон чемпиони)

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика