ЖЧ-2022. Нидерландияга қарши баҳс олдидан Аргентина ТЖнинг 2 асосий футболчиси сафга қайтди

Eldor Akmurzayev
9 дек 2022, 09:05
Бугун, 9 декабрь куни Қатардаги мундиал чорак финалидан ўрин олган Нидерландия – Аргентина (23:59 да бош.) баҳси бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув олдидан аргентиналиклар сафида Родриго Де Пауль ва Анхель Ди Мария жамоавий машғулотларга қўшилди.

Де Пауль чоршанба куни машғулотларда қатнашмади, аммо бош мураббий Лионель Скалони унинг жароҳат олганини рад қилганди. У бўлажак баҳс олдидан бошқа футболчилар каби интенсив тарзда тайёргарлик олиб борди. 

Ди Мария эса мушаклари зўриққани Австралияга қарши баҳсни ўтказиб юборганди. Ҳозирда "Ювентус" аъзосининг ҳолати яхшилиги айтилмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo