UZ

Сўнгги янгиликлар

23:41Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  0 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  7 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  40 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  5 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  3

ЖЧ-2022да илк қуруқ ўйин. Дания ва Тунис учрашувида нурсиз ўйин ва дуранг Янгиликлар

ЖЧ-2022да илк қуруқ ўйин. Дания ва Тунис учрашувида нурсиз ўйин ва дуранг

Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Дания – Тунис баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Дания – Тунис 0:0

18:00, “Эдьюкейшн Сити” стадиони

Бош ҳакам: Сесар Артуро Рамос (Кульякан, Мексика)

Ассистентлар: Альберто Морин Мендес (Мексика), Мигель Анхель Эрнандес Паредес (Мексика)

Захира ҳаками: Саид Мартинес (Токоа, Гондурас)

Дания: 1. Каспер Шмейхель - 2. Хоаким Андерсен, 4. Симон Кьер (7. Матиас Йенсен, 65), 6. Андреас Кристенсен - 13. Расмус Кристенсен, 23. Пьер-Эмиль Хейбьерг, 8. Томас Дилейни (14. Миккель Дамсгорд, 45), 5. Хоаким Мелье - 11. Андреас Ольсен (25. Йеспер Линдстрём, 65), 10. Кристан Эриксен, 12. Каспер Долберг (21. Андреас Корнелиус, 65).

Тунис: 16. Аймен Дамен - 6. Дилан Бронн, 4. Ясин Мерия, 3. Монтассар Талби - 24. Али Абди, 14. Аисса Лаидуни (13. Фержани Сасси, 88), 17. Элес Скхири, 20. Муҳаммад Драгер (21. Вайди Кечрида, 88) - Юсуф Мсакни (8. Ханнибал Межбри, 80), 25. Анис Слимани (23. Наим Слити, 67) - 9. Иссам Жебали (11. Таха Яссин Хенисси, 80).

Огоҳлантириш: Расмус Кристенсен (25), Таха Яссин Хенисси (85).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! ЖЧ-2022да илк қуруқ ўйин қайд этилди.

90+4. Ҳакам таваккал қилмади ва 50га 50 вазиятда Тунис дарвозаси томон пенальти бермади. Бизнингча ҳам бу адолатли қарор.

90+3. ЗАРБААААААААА!!! Линдстрём тўпни ошираман деб дарвозага зарба берди. Дамен тўпни буракка чиқариб юборди. ВАР ишга тушди. Пенальти бўлиши мумкин?!

90+2. Дания яна бир бурчак зарбасига эга бўлганди. Лекин уни ҳам ҳимоячилар бартараф қилишди.

85. Таха Яссин Хенисси огоҳлантирилди. Ўйин темпи унчалик юқори эмас.

80. Тунис устози яна икки ўзгаришга йўл қўйди. Қуруқ ўйин кўргимиз келмаяпти)

75. Ўйин темпи юқори. Бироқ дарвозалар олдида хавф йўқ.

70. Тўп қандай қилиб дарвозага кирмади???? Кристенсен тўпни адаши Корнелиусга бўш қолган дарвозага тўғирлаб берганди. Бироқ бундай ҳолатдан гол ура олмаслик қийин эди. Андреас буни уддалади.

69. ЗАРБАААААААА!!! Эриксеннинг кучли ва ажойиб зарбасини Дамен қийинчилик билан бартараф қила олди! Бурчак зарбаси.

67. Тунис устози ҳам бунга тезкор жавоб бермоқда. Ўзгариш. Слимани ўрнига Слити.

65. Кутилмаганда Кьер захирага олинмоқда. Унинг ўрнини Йенссен тўлдирди. Дания термаси устози ўйинни ўзгартириш учун бир йўла 3 ўзгариш қилди.

57. ЗАРБААААААА!!! Ольсеннинг кучли зарбасини Дамен қийинчилик билан қайтариб қолди!

55. ГОООООООЛЛЛЛ!!! ОЛЬСЕЕЕЕННН!!!! Яна ҳисобланмадиееее) Ҳисобланмаган голлар бўйича ҳисоб 1:1

53. УХХХХХ! Тунис рақиб постига зарбаларни ёғдириб ташламоқда. Бироқ тўп дарвозабонгача бормаяпти.

51. УХХХХХХ!! Жебали тўпни эгаллаб олиб, барча ҳимоячилардан ўзиб кетганди. Бироқ тезлик панд берди ва Кристенсен тўпга етиб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+3. Дания жарима зарбасига эга бўлди. Хейбьергнинг оширган тўпини Мерия бурчакка чиқариб юборди.

45. Тайм якуни арафасида Дилейни ўз ўрнини Дамсгордга бўшатиб берди.

43. СЕЙВ! ШМЕЙХЕЛЬ! Жебали яна бир бор Шмейхель билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди. Бироқ Шмейхель ўзини кўрсатди! Ажойиб сейв!

39. ЗАРБАААААААА!!! Тунис бурчак зарбасига эга бўлди. Иккинчи фазада давом этган ҳужумни Лаидунининг кучли зарбаси якунлаб берди. Ноаниқ.

34. Пьер-Эмиль Хейбьергнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Дамен ушлаб олди.

31. Данияда яна стандарт ва бурчак тўпи. Ундан узатилган тўпни Кьер янада марказроққа ташлаб берди. Аммо ҳимоячилар биргаликда тўпни аутга чиқариб юборди.

25. Расмус Кристенсен огоҳлантирилди.

23. ГОООООЛЛЛЛЛ!!! ЙЎЎЎЎҚҚҚҚ!! Ҳисобланмади! Жебали рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва гол урди. Аммо оффсайд қайд этилди.

20. Ухххх!! Дания ҳужумга ўтди! Эриксеннинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қийинчилик билан қайтариб юборишди.

18. Тунис ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Жарима майдончаси ичига кирилган захоти тўпни Шмейхель ушлаб олди.

15. Умуман олганда ўйиндани кураш теппа-тенг даражада. Ҳеч қайси томонга устунликни бериб бўлмайди.

12. Бурчак зарбасидан оширилган тўпга Мсакни боши билан зарба йўллади. Тўп анча юқоридан ўтиб кетди.

11. УХХХХХХ!! Учрашувдаги дастлабки хавфли зарба! Драгернинг зарбаси Андреас Кристенсенга тегиб, дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

8. Учрашувнинг дастлабки 8 дақиқаси жуда зерикарли ўтди. Дарвоза томон зарба тугул, ҳужум ҳам йўқ.

2. Юссуф Мсакни  илк дақиқадаёқ рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Уни Андреас Кристенсен боши билан қайтарди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! D гуруҳи доирасидаги дастлабки учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда! Айни дамда икки давлат мадҳиялари янграмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика