ЖЧ-2022. Аргентина энди қайси жамоа билан ўйнайди?
01 дек 2022 02:09
Янгиликлар
ЖЧ-2022. Аргентина энди қайси жамоа билан ўйнайди?
Бугун ЖЧ-2022 доирасида "C" гуруҳининг 3-тур баҳслари ўтказилди.
Аргентина Польшани 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва гуруҳда 6 очко тўплаб, кейинги босқичга 1-ўрин билан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилди. Иккинчи ўрин учун курашган Мексика эса 2:1 ҳисобида зафар қучди, аммо уларга 2та гол етишмади, чунки мундиал гуруҳ босқичида жамоалар бир хил очко тўплашса дастлаб тўплар нисбатига қаралади. Польшада 2-2 эди, Мексикада эса 2:3.

Шундай қилиб, Аргентина кейинги босқичда Австралия, Польша эса Франция билан тўқнаш келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар