ЖЧ-2018. Саралаш босқичи. Грузия Ирландия билан дуранг ўйнади, Сербия Молдавани йирик ҳисобда енгди

3 сен 2017, 00:53
ЖЧ-2018 саралашининг 7-турида Грузия термаси Тибилисидаги “Динамо-Арена”да ирландлар билан муросага имзо чекди.

Беллашувнинг 4-дақиқасида Шейн Даффи ҳисобни очган бўлса, 34-дақиқада Валерий Казишвили мувозанатни тиклади.

Ушбу беллашув билан параллел вақтда ўтаётган Сербия-Молдова қарама қаршилигида  кутилганидек мезбонлар уч очкони қўлга киритишди. Сербларнинг голларига Гачинович, Колваров ва Митрович муаллифлик қилишди.

ЖЧ-2018 - Европа.  D гуруҳи. 7- тур

Грузия 1 : 1 Ирландия

0:1 – Даффи – 4, 1:1 – Казаишвили – 34

Сербия 3 : 0 Молдавия

1:0 – Гачинович – 20, 2:0 – Коларов – 30, 3:0 – Митрович – 81

D гуруҳидаги вазият:

1. Сербия – 15 очко (7 ўйин);

2. Ирландия – 13 (7);

3. Уэльс – 8 (6);

4. Австрия – 8 (6);

5. Грузия – 4 (7);

6. Молдавия – 2 (7).



Манба: championat.asia