

Жанубий Корея терма жамоаси собиқ футболчиси ошқозоности бези саратонининг тўртинчи босқичи туфайли 49 ёшида вафот этди.
Чхолнинг касаллиги 2019 йил октябрь ойида аниқланган. ЖЧ-2002 ярим финалчисининг ўлими ҳақида "KBS" телеканали хабар берди.

Ю Сан Чхоль Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси сифатида Жанубий Корея ва Японияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиққани билан танилган. Гус Хиддинк бошчилигидаги терма ярим финалда Германияга ютқазган ва учинчи ўрин учун баҳсда Туркия билан тўқнаш келиб, мағлубиятга учраган.



