"Жайхун" бош мураббийи Айбек Нурбаев: "Жамоани ўзимиз йиғдик, буёғига ҳам ўзимиз жавобгар бўламиз"

25 апр 2026, 20:23
Пролига 5-турдан ўрин олган "Жайхун" – "ТерДУ" баҳси 0:0 ҳисобида якун топди.

Ўйиндан кейин "Жайхун" бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Умуман олганда ёмон ўйнамаяпмиз, лекин натижа бўлмаяпти. Балки тажриба етишмаётгандир. Тўғрисини айтсам, бу вазиятни нима деб изоҳлашни ҳам билмайман. Асосий айб ўзимда бўлса керак. Жамоани ўзимиз йиғдик, буёғига ҳам ўзимиз жавобгар бўламиз. Йигитларда ҳаракат бўляпти, лекин натижа келмаяпти. Бешта ўйиндан сўнг ҳисобимизда атиги бир очко бор.


Манба: championat.asia