Жавоҳир Сидиқов: "Ғузордаги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"
01 май 2017 14:55
Янгиликлар
Жавоҳир Сидиқов: "Ғузордаги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз"
- Бугунги ўйин қийин бўлишини аввалдан билган эдик. Чунки “Шўртан” жамоаси қандай кучга эга эканлигини ўз майдонида бўлиб ўтган “Пахтакор” ва “Локомотив” жамоаларига қарши ўйинларда кўрсатиб қўйган эди. Шунинг учун бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Бугун бизгаям мезбонларга ҳам ғалаба зарур эди. “Шўртан” ўз мухлислари қаршисида мағлуб бўлишни истамасди. Биз эса мағлубиятсиз сериямизни давом эттиришни истар эдик.
Бундай муваққиятларимизни биргина омадга боғлаш хато деб ўйлайман. Бу ютуқларни замирида мураббийларимиз ва футболчиларимизнинг катта меҳнатлари ётибди. Айтишадику омад кучлиларга боқади деб. Бугунги ғалабамизни жонкуяр мухлисларимизга бағишлаймиз. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари натижаларимизда катта аҳамиятга эга.
- Энг яхши ўйинчи бўлишимни тўғриси кутмаган эдим. Ўз ўйинимдан 100 фоиз қониққаним йўқ. Аста – секин формага кириб боряпман. Мураббийларим ва мухлисларимиз ишончини оқлашим шарт – дейди Жавоҳир Сидиқов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар