Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"

Administrator
27 апр 2024
U-23 Осиё кубоги чорак финалида Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон ОТЖ сардори Жасур Жалолиддинов пост қолдирди.

Жалолиддинов ўзининг инстаграм саҳифасида Саудия Арабистони билан анчадан бери якунига етмаган ҳисоб-китоб бўлгани, бугун ушбу баҳс расман тугагани ҳақида ёзди.

"Алҳамдуллилаҳ. Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди. Худога шукур, қизиқарли бўлган "battle"да расман биз ғалаба қозондик. Мақсадимиз сари юришда давом этамиз. Жонажон халқимизга ва биз учун дуода бўлиб турган ватандошларимизга катта раҳмат", -деб ёзади Жасур Жалолиддинов ўзининг инстаграм саҳифасида.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia