

Жиззахлик футболчининг ОФК кубоги гуруҳ баҳслари доирасида ЦСКА дарвозасига жаримадан киритган тўпи мусобақанинг мазкур босқичидаги энг чиройли голлари қаторидан ўрин эгаллади.
Шунингдек, мазкур рўйхатдан Рональд Нгах Ванжа (Кедах Дарул Аман), Ризки Эка Пратама (ПСМ Макассар), Далер Ёдгоров (Хўжанд), Анж Куаме (Тайнань Сити ФК), Микаэль (Лонг Лаёнс), Робиньо (Башундхара Кингс), Листон Колако (Мохун Баган), Хусейн Ал Жувейд (Жабле), Луис Фернандо (Риффа) каби футболчилар ўрин эгаллаган.



