UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  0 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  1 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  3 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  2 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0

Жасур Абдураимов: "Умид қиламанки, йигитлар “боксинг дей”да мухлисларни хурсанд қилиш учун ўзларида куч ва шижоат топа олишади" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Умид қиламанки, йигитлар “боксинг дей”да мухлисларни хурсанд қилиш учун ўзларида куч ва шижоат топа олишади"

АГМК – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

-  Бугун мухлислар ҳақиқий дербининг шоҳиди бўлишди, деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам ҳужумкор, комбинацион футбол намойиш этишга ҳаракат қилди. Чўзилиб кетган танаффусдан кейинги илк расмий учрашувга олмалиқликлар тезроқ мослашишди. Қолаверса омад ҳам майдон эгалари томонида бўлди. Улар яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишди. Бизда эса аксинча. Баъзан қулай вазиятларда якуний зарбаларимиз аниқ чиқмади. Мўлжални аниқ олганимизда эса АГМК ҳимоячилари ва дарвозабони матонат кўрсатишди. Бир қатор футболчиларимиздаги микро травмалар ҳам бизга панд берди. Захира ўриндиғимизнинг торлиги ҳақида эса тинимсиз айтиб келаяпман.  

Олмалиқликларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса ишлашда давом этамиз. Кетма кет иккита учрашувни энди уйда ўтказамиз. Ҳар уч кунда майдонга чиқишимиз керак. Гарчи уйда ўйнасакда осон бўлмаслигини биламиз. Рақибларимиз ўта жиддий – “Насаф” ва “Навбаҳор”. Умид қиламанки, йигитлар “боксингдей”да мухлисларни хурсанд қилиш учун ўзларида куч ва шижоат топа олишади, - дейди Жасур Биродарович.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика