UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  0 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  10 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  2 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1 19:21Тимур Кападзе: "Колумбия билан учрашув кўп нарсани ҳал қилади"  27 19:00Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"  6 18:54"Насаф" "Ал Иттиҳод"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  3 18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  1 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  29 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  23 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  5

Жанубия Корея терма жамоаси сардори дурангда мухлисларни айблагани учун узр сўради Янгиликлар

Жанубия Корея терма жамоаси сардори дурангда мухлисларни айблагани учун узр сўради

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш ўйинларининг сўнгги учрашувида Эрон билан дуранг ўйнади (0:0).

Straitstimes нашрининг маълум қилишича, ўйиндан сўнг кореяликлар сардори Ким Йонг-Гвон ушбу дурангда мухлисларни айблаган.

"Мухлисларнинг овози жуда баланд эди, жамоадошларимнинг гапини эшитиш жуда қийин бўлди. Бор овозимиз билан бақирганимизда ҳам ҳеч нарса эшитилмасди. Бундай ҳолат бўлишини кутгандик, аммо жамоадошларимни эшита олмаслик ноқулайлик келтириб чиқарди" - деган эди Ким Йонг-Гвон Эронга қарши баҳсдан сўнг.

Ушбу сўзлардан ғазабланган кореялик ишқибозлар, терма жамоа сардорини ҳақоратлар билан "кўмиб ташлашди".

"Омадсиз ўйин учун мухлисларни айблаган футболчини ҳеч қачон кўрмаган эдим. Уят сенга!" - деб ёзди ишқибозлардан бири.

"Учрашув жимликда ўтганида яхшироқ ўйнармидингиз, мен бундай деб ўйламайман" - дея изоҳ қолдирган яна бир мухлис.

Ўйиндан бир кун ўтиб, Корея терма жамоаси сардори мухлислардан кечирим сўради.


"Бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлислар олдида узр сўрайман. Мен буни назарда тутмаган эдим. Хато қилдим. Бундан жуда афсусдаман" - дейди Ким Йонг-Гвон.

Эслатиб ўтамиз, Сеулдаги "Seoul World Cup" стадионида бўлиб ўтган баҳсга 63124 мухлис ташриф буюрган.

Рейтинг: -26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика