

"Биз ҳеч қачон Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинлари натижаларига қизиқмасдик. Биз фақат ўз ўйинларимиз ҳақида ўйлардик.
Аммо, навбатдаги ўйин айнан Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлади. Уларга қарши ўйинга яхши тайёрланиб, ғалабага эришмоқчимиз. Бунинг учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", - дея "Ред Булл Зальцбург" футболчисининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ОФК расмий сайти.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Жанубий Корея тўқнашуви 5 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 20:00да бошланади.



