UZ

Сўнгги янгиликлар

09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  0 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  5 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  29 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  4 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  3 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  2 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  2 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11 20:31"Бавария" стадионидаги чим U15 жамоаси майдонига юбориляпти  7 20:28"Қизилқум"нинг икки футболчисига бир қатор клублар қизиқмоқда  2

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи: "Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим" Янгиликлар

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи: "Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим"

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи Йонг Жун Ким Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечган ярим финал баҳсидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволига жавоб берди.

- Афсуски бугун жамоангиз финалга чиқа олмади. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман. Биз бугун қўлимиздан келган энг яхши ўйинни кўрсатдик, афсуски бугун бизга омад кулиб боқмади.

- Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушган таркиб бугунги ўйинда бироз ўзгартирилди. Амалга оширган ўзгаришларингиз учрашувга қанчалик таъсир ўтказди?

- Мен ўтган ўйинги таркибни бироз ўзгартирдим, чунки улар 120 дақиқа ўйнаган эди. Мен янги ўйинчиларни майдонга туширишга қарор қилдим. Бугун асосий таркибда майдонга тушган ўйинчилар ҳам яхши ҳаракат қилишди ва мен улардан миннатдорман.

- Пенальтитлар сериясида биринчи иккита имкониятдан фойдалана олмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди? Тўлиқ стадионми ёки ўйинчиларингиз пенальтилар сериясигача ўйинни ҳал этиб қўйишмоқчи эдими?

- Ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, кўп ўйинчилар муҳлислар билан тўлиб тошган стадиондан ўйнашмаган ва шу сабаб уларда бироз ҳаяжон бор эди. Улар ҳали жуда ёш ва ўйлайманки, улар бугунги ўйиндан сабоқ олишади.

- Ўзбекистон терма жамоаси бугун кўпроқ хужум қилди ва кўпроқ имкониятлар яратишди. Жамоангиз кўрсатган бугунги ўйин ғалабага лойиқ эдими?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз в бугунги учрашув ҳам бундан истисно эмас.

- Жанубий Корея терма жамоаси мусобақани тарк этмоқда, мусобақа ташкилий ишларидан қониқдингизми?

- Овқатланиш, меҳмонҳона, майдонлар ва транспорт жуда яхши ташкил этилган. Мен нолийдиган нарса кўрмадим. Машғулот майдонларининг сифатини яхшиласа бўлди деб ўйлайман. Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим.

- Жаҳон чемпионатидаги даража билан Осиё кубогидаги ўйин даражасини қандай баҳолайсиз?

- Осиё минтақасидаги терма жамоалар деярли бир ҳил даражада, жаҳон чемпионатида эса бундай эмас. Биз дунё биринчилигида яхши ўйин намойиш этиб, Корея шаънини ҳимоя қилишимиз керак.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика