UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  30 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0

Жанубий Корея футболчиси: "Биз Россияга борамиз" Янгиликлар

Жанубий Корея футболчиси: "Биз Россияга борамиз"

31 август ва 5 сентябрь кунлари худди биз каби Жанубий Кореяни ҳам муҳим ўйинлар кутмоқда.

Келаси йил Россия мамлакатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари Осиё қитъаси учун якуний паллага етай деб қолди. Жанубий Корея 31 августда ўз майдонида Эрон билан ўйнайди ва шундан сўнг Тошкентга келиб 5 сентбярь куни Ўзбекистон терма жамоаси рақиби бўлади. 

Жанубий Корея терма жамоасининг 16-рақамли футболчиси Жунг Ву Ёнг ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида ҳеч ким тушкунлик ҳолатига тушиб қолмагани ҳамда барча кейинги икки ўйинга тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтди. 

- "Дунёнинг барча футболчилари қатори биз жаҳон чемпионатида иштирок этишни хоҳлаймиз ва ҳозирча ҳаммаси ўз қўлимизда, - дейди 27 ёшли ярим ҳимоячи. - Олдинда иккита ўйин қолди ва ғалаба қозонсак келаси йил Россияга борамиз". 

Бу футболчи терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида етти бор майдонга тушган. У майдондаги энг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланади. Унинг айтишича, 31 август куни Эрон билан бўладиган баҳс жуда муҳим аҳамиятга эга: "Эрон ҳали ютқазгани йўқ ва буни жуда яхши биламиз. Ўйлайманки, биз уларни мағлуб эта оламиз. Жанубий Корея Осиёдаги энг кучли термалардан бири ва қитъадаги исталган рақиб билан ўйнай олади". 

Жунг Ву Ёнг фаолиятининг асосий қисмини Япония клубларида ўтказган. У "Кйото Санга", "Жубило Ивата", "Виссел Кобе" каби клубларда ўйнаган. Ҳозирда Хитойнинг "Чунцин Лифань" клубида тўп тепяпти. Бу футболчи ярим ҳимоянинг таянч нуқтасида ҳаракат қилади. Жунг Ву Ёнг 2012 йилги Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этган. Терма жамоада эса 2015 йилдан бошлаб мунтазам ўйнаб келмоқда.


Рейтинг: -33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика