

Мюнхен клуби Жанубий Корея футбол федерацияси билан шартнома тузди.
"Бавария" футболчи ва мураббийлар учун махсус машғулот программасини ишлаб чиқади. Улар Жанубий Кореяда қўлланилади. Келишувда биргаликда йиғин ўтказиш, ўртоқлик учрашувлари тажриба алмашиш бандлари бор.

"Бавария" 2018 йилнинг май ойида Япония футбол федерацияси билан шундай шартнома имзолаган эди.



