Жанубий Корея бош мураббийи: "Биз жаҳон чемпионатига тайёрмиз"
12 июн 2018 11:09
Янгиликлар
Жанубий Корея бош мураббийи: "Биз жаҳон чемпионатига тайёрмиз"
Тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Австрияда олиб борган кореяликлар иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозона олишмади. Шунга қарамай, бош мураббий йиғиндан кўнгли тўлганини айтиб ўтди.
Ж.Корея терма жамоаси 23 нафар футболчи билан 3 июндан Австрияда ўқув-машғулотларни бошлади. Улар аввалига Боливия билан 0:0 ўйнаган бўлса, кейинроқ Сенегалга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Жамоа устози Шин Таэ Ёнг шундай деди:
- "Биз учун йиғин яхши кечди. Ўртоқлик учрашувларида қайд этилган натижаларга эътибор бермаслигингизни сўрайман. Ҳаммаси жаҳон чемпионатида маълум бўлади. Мен ҳозир бор эътиборни жамоанинг тактикаси ҳамда асосий таркибни аниқлаб олишга қаратганман".
- "Гуруҳ ўйинларини Швеция, Мексика ва амалдаги чемпион Германияга қарши ўтказамиз. Мен Швециянинг 10тача ўйинини кўрдим ва уларни яхши ўргандик. Агар имкониятлардан фойдалана олсак, шведлар билан бемалол ўйнаса бўлади. Бир сўз билан айтганда, биз мундиалга тайёрмиз".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар